Ўзбекистон | 13:11 / 18.07.2019
9851
2 дақиқада ўқилади

6 ой ичида пойтахтдаги 67 та корхона банкрот деб эълон қилинган

2019 йилнинг 1 январдан 30 июнь ҳолатига ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид 111 та иш кўриб чиқилган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар иқтисодий суди раиси Лутфулла Абдуллаев Kun.uz мухбирига хабар берди.

Қайд этилишича, шу ишлар доирасида 67 та корхона банкрот деб эълон қилинган. Тошкент шаҳар ва Тошкент туманлараро иқтисодий судига ушбу муддат ичида 17 603 та даъво ариза топширилган. Даъво аризалар натижасида 7 миллиард 415 миллион сўм ихтиёрий, суд қарори асосида 40 миллиард 623 миллион сўм давлат божи масаласида суд ҳужжатлари чиқарилган. 

Тошкент туманлараро иқтисодий судида жорий йилнинг 1 январдан 30 июнь кунига қадар 11 784 та кўрилган иш бўлса, бу ҳар бир судьяга 140 тадан тўғри келиши маълум қилинган. 2 946 та иш сайёр судлар доирасида кўриб чиқилган. 

Тошкент шаҳар ва Тошкент туманлараро иқтисодий судлари томонидан жорий йилнинг 1 январдан 30 июнга қадар жами 54 та ҳуқуқий таъсир чоралари яъни, 1 маъмурий, 3 та моддий, 41 та интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида ҳамда 9 та бошқа хусусий ажрим ва тақдимномалар қўлланилган.

Мавзуга оид