Косово бош вазири истеъфога кетди
Косово бош вазири Рамуш Харадинай истеъфога кетишини эълон қилди. У бундай қарорни суд олдида жавоб бериши зарурлиги сабабли қабул қилган.
Сиёсатчи Facebook’да Гаага суди уни гумонланувчи сифатида сўроққа чақиртирганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, у “бош вазир ва давлат шаънини сақлаб қолиш учун” лавозимидан кетмоқда.
Суд Сербиядан мустақил бўлиш учун урушган Косово озодлик армиясининг (КОА) ҳаракатларини тергов қилмоқда. Харадинай 1990-йилларда КОА штаби бошлиғи бўлган. 2008 йилда собиқ Югославиядаги жиноятлар бўйича халқаро трибунал Харадинайни қотилликлар, номусга тегишлар ва сербларни таҳқирлаш айбловлари бўйича оқлаган. 2010 йилда ушбу қарор бекор қилинган, бироқ 2012 йилда Харадинай яна оқланган.
2017 йилда Косово бош вазири Францияда Сербия томонидан 2004 йилда берилган ордерга асосан ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
22:30 / 02.08.2024
Шимолий Македонияда Косово президенти билан можароли вазият содир бўлди
08:50 / 17.07.2024
Косово озодлик армияси собиқ қўмондони 18 йилга қамалди
08:20 / 02.01.2024
Косово фуқаролари энди Шенгенга визасиз бориши мумкин
15:15 / 21.11.2023