Жаҳон | 14:10 / 21.07.2019
3248
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконг полицияси йирик миқдордаги портловчи моддаларни мусодара қилди

Фото: Getty Images

Ҳонгконг полицияси оммавий намойишлар арафасида йирик миқдордаги портловчи моддаларни мусодара қилди, деб хабар берди CNN телеканали.

Хабарда айтилишича, Цуен Вань саноат районида қўлбола бомба тайёрлаши тахмин қилинган фабрикага рейд уюштирилган. Полициячилар рейд давомида икки кило портловчи модда, ўнта бензинли бомба, емирувчи суюқликлар ва қуроллар топишган. Полиция 27 ёшли эркакни қўлга олган.

Ушбу портловчи моддалар навбатдаги оммавий намойишлар арафасида топилган.  

Кейинги вақтда шаҳар аҳолиси Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойишлари ўтказмоқда.

Мавзуга оид