Жамият | 18:25 / 25.07.2019
5436
1 дақиқада ўқилади

Пойтахтдаги масжидлардан бирида имконияти чекланган инсонлар учун махсус дастур ишга тушди

Ўзбекистонда ҳукумат томонидан келажак ворисларини ҳар тарафлама етук қилиб тарбиялаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, имконияти чекланган (кар-соқовлар) шахсларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериляпти.

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар, Олмазор тумани кенгаши, 24-Сағбон сайлов  округи депутати Луиза Ҳикматова ҳамда хусусий тадбиркор Муҳаммадбобур Ходжаев билан ҳамкорликда мазкур тумандаги “Ат-Термизий” жомъе масжидида имконияти чекланган (кар-соқовлар) инсонларга намоз ўқишлари учун алоҳида хона ажратилиб, мониторда “Surdo online Uzbekistan” дастури ўрнатилди.

Унда сурдо таржимон масжид имом хатибининг маърузасини сурдо онлайн тарзда имконияти чекланган (кар-соқовлар) инсонларга етказиб беради. Ўз навбатида, 12 июль кунги жума номозида “Ат-Термизий” имом хатиби Роббимқул Муҳаммадиев ва жума намозига йиғилган юртдошларимиз мазкур лойиҳани жорий этган саховатпеша инсонлар ҳақига дуо қилишди.

Мавзуга оид