Пранкерлар Зеленский ва журналист сифатида полиция генерали билан суҳбатлашди
Россиялик пранкерлар Вован (Владимир Кузнецов) ва Лексус (Алексей Столяров) Украинанинг Днепропетровск области полиция бошлиғи Виталий Глуховерь билан суҳбатлашишди. Унинг аудиоёзуви «Страна.ua» сайтида эълон қилинди.
Дастлаб, Глуховерга Вован қўнғироқ қилган ва журналист сифатида ўзини таништирган. У ҳамсуҳбатига яқинда интернет тармоғида пайдо бўлган видео юзасидан савол берган. Унда генерал, унинг автомобилини ЙҲҚни бузгани учун тўхтаган полициячиларни ушлаш учун КОРД махсус бўлинмаларини чақиргани акс этган. Глуховери, бунга жавоб сифатида «Россия ташвиқоти» ҳақида гапирган.
Сўнгра, Украина президенти Владимир Зеленский ролига кирган Лексус Глуховерга қўнғироқ қилиб, минтақада вазият қандай эканига қизиққан. Бунга жавобан, полиция бошлиғи ўзини оқлай бошлаган ва қонунга мувофиқ ҳаракат қилаётганини билдирган. Шунингдек, блогерлардан нолиган генерал, вазиятни англаб олишини билдирган.
«Зеленский», ўз навбатида, Глуховерга ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024