Спорт | 10:38 / 28.07.2019
21808
2 дақиқада ўқилади

Видео: Гарет Бэйл Хитойга борди

Фото: Getty Images

«Реал»нинг уэльслик вингери Гарет Бэйл Хитойда бўлиб турибди.

30 ёшли футболчи Хитойнинг «Цзянсу Сунин» клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Томонлар шартнома бўйича келишувга эришиб бўлишган. Хитойда Бэйл йилига 22 млн евро миқдорида маош олади.

Гарет 2013 йилдан буён «Реал» сафида тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсумда мадридликлар жамоасининг барча турнирлар доирасидаги 42 учрашувида майдонга тушиб, 14 гол урган ва 7 голга узатма берга.

«Цзянсу Сунин» Хитой Суперлигасида олтинчи ўринда бормоқда. 19 турдан кейин Космин Олэрою жамоаси 26 очко жамғарган (7 ғалаба, 5 дуранг ва 7 мағлубият).

Бундан аввалроқ «Цзянсу Сунин» бразилиялик ҳимоячи Жоао Мирандани ўз сафига қўшиб олганди.

Мавзуга оид