Спорт | 18:02 / 31.07.2019
10810
1 дақиқада ўқилади

ФИФА мавсумнинг энг яхши мураббийлиги учун 10 номзодни маълум қилди

ФИФА мавсумнинг энг яхши мураббийига топшириладиган The Best совринига номзод бўлган мутахассислар рўйхатини эълон қилди.

Улар орасида Жамил Билмозий (Жазоир миллий жамоаси), Дидье Дешам (Франция миллий жамоаси), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Марсело Гальярдо («Ривер Плейт»), Рикардо Гарека (Перу миллий жамоаси), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»), Фернанду Сантуш (Португалия миллий жамоаси), Эрик тен Ҳаг («Аякс») ва Тите (Бразилия миллий жамоаси) бор.

Номзодлар 2018 йил 16 июлдан 2019 йил 19 июлгача бўлган даврдаги натижаларга қараб танлаб олинган.

ФИФА The Best совринлари 23 сентябрь куни Миланда топширилади.

Мавзуга оид