Жаҳон | 22:23 / 31.07.2019
9132
1 дақиқада ўқилади

Германия АҚШ етакчилигидаги Ҳурмуз бўғози амалиётида иштирок этмайди

Фото: John Thys/AFP via Getty Images

Германия АҚШ етакчилигида Эрон яқинидаги Ҳурмуз бўғозини хавфсизлантириш амалиётида қатнашмайди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Ҳэйко Маас шундай баёнот берди, деб хабар қилмоқда Reuters. 

Маас Варшавага сафари чоғида журналистлар билан мулоқотида, Германия минтақада вазиятнинг кескинлашувини хоҳламаётганига урғу берар экан, муаммонинг ҳарбий ечими йўқлигини таъкидлаган. 

«Германия Қўшма Штатлар томонидан тақдим этилган ва режалаштирилган денгиз амалиётида иштирок этмайди», - деган Маас. 

Мавзуга оид