Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи ошмоқда
15 августдан бошлаб Тошкентда автобус ва метрода йўлкира нархи 1400 сўмни ташкил этади. Агар фоизда ҳисобланса, йўлкира ҳақи 16,7 фоизга ошади. Ойлик йўлкира карточкаларининг нархи ўзгармайди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги автобус ва метрода йўлкира ҳақини 16,7 фоизга ошириш ҳамда уни ҳар бир сафар учун 1400 сўм миқдорида белгилаш ҳақида таклиф киритган. Бунда ойлик йўл карточкалари нархи ҳозирги даражада сақлаб қолиш тўғрисидаги қарорга келинган.
Иш ҳақининг ошиши ва ёқилғи ҳамда эҳтиёт қисмларига нархларнинг кўтарилиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва шаҳар транспортида йўқотишларни камайтириш бўйича маълумотларнинг таҳлили натижасида Молия вазирлиги таклиф этилган тарифларни тасдиқлади.
15 августгача йўлкира ҳақи 1200 сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу тариф 2016 йил апрель ойида ўрнатилган, ўшанда ҳам йўлкира нархи 200 сўмга кўтарилганди.
Мавзуга оид
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
12:50 / 21.09.2024
Покистон Ўзбекистон иштирокидаги халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандумни имзолади
09:20 / 09.09.2024