Бош прокуратура баёнот берди: Kun.uz ходимларига тажовуз назоратга олинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг Kun.uz ходимларига тажовузи бўйича ҳолат юзасидан баёнот берди.
«Куни кеча «Kun.uz» нашри ходимлари ҳамда Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов ўртасида келиб чиққан ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текшириш ўтказилмоқда.
Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган. Натижаси ҳақида кенг жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади», - дейилади баёнотда.
Бундан олдин, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирганди.
Аввалроқ, Kun.uz таҳририяти Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеа юзасидан баёнот билан чиқди.
Мавзуга оид
15:49 / 23.04.2021
«Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта тузилмада» — Ниғматилла Йўлдошев инспекциялар мустақил эмаслиги ҳақида
14:18 / 23.04.2021
2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
23:28 / 17.07.2020
БМТ махсус маърузачисининг Ўзбекистон прокуратураси ҳақидаги хулосалари эълон қилинди
08:27 / 30.06.2020