АҚШдаги штатлардан бирида ҳайдовчиларга фастфуд сотиб олиш тақиқланди
АҚШнинг Миннесота штатидаги Миннеаполис шаҳрида маҳаллий ҳокимият кафе ва ресторанларда машинадан тушмасдан таом сотиб олиш имконини берувчи drive-thru хизмати кўрсатилишини тақиқлади.
Эндиликда ҳайдовчилар илгаригидек машинада ўтирган ҳолда бургер ва газланган ичимлик сотиб ололмайди, балки машинадан тушиб кафе ёки ресторанга пиёда киришига тўғри келади.
Бундай тақиқ қўйилишининг сабаби оддий: амалдорлар бундай сервислар шаҳардаги муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда деб ҳисоблашяпти.
Биринчидан, Миннеаполис раҳбариятининг фикрича, ҳайдовчилар машиналари моторларини ўчирмасдан таом олиш учун навбатда туришлари натижасида ҳаво ифлосланмоқда. Иккинчидан, уларнинг айтишларича, McDonald’s, Wendy’s ёки Taco Bell каби тамаддихоналар жойлашган ҳудудларда машиналар пиёдаларни уриб кетиш ҳолатлари кўп учрамоқда.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024