Жаҳон | 18:25 / 18.08.2019
9643
1 дақиқада ўқилади

Кашмирнинг алоҳида мақоми бекор қилинганидан кейин тўрт минг киши ҳибсга олинди

Фото: REUTERS / Mukesh Gupta

Кашмирнинг Ҳиндистон қисмида камида тўрт минг киши ҳибсга олинди, чунки ҳукумат Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақоми бекор қилинганидан сўнг янги тартибсизликлар юз беришидан чўчимоқда, деб хабар берди Франс Пресс агентлиги ўз манбасига таяниб.

Ҳукумат вакилининг агентликка хабар қилишича, жамоат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунга мувофиқ камида тўрт минг киши ҳибсга олинган. Улар ҳеч қандай айблов эълон қилинмасдан ва суд тингловлари ўтказилмасдан икки йилгача ҳибсда ушлаб турилиши мумкин.

"Уларнинг кўпчилиги Кашмирдан олиб кетилган, чунки қамоқхоналар тўлиб кетган", - деган агентлик суҳбатдоши.

5 августда Жамму ва Кашмир тўғридан-тўғри федерал бошқарувга ўтганидан сўнг Кашмирнинг Ҳиндистон қисмида уяли ва интернет алоқасидан фойдаланишга чекловлар киритилганди.

Мавзуга оид