Доғистонлик жарроҳлар рекорд ўрнатишди
Россиянинг Доғистон Республикаси, Хасавюрт шаҳри марказий шифохонасининг жарроҳлари бир кунда ўтказилган операциялар сони бўйича Россия рекордини ўрнатишди. Бу ҳақда РИА «Дагестан» хабар берди.
Юрак – қон томирлари жарроҳлари Хачатур Кургинян ва Собир Айдаев 8 соат ичида варикоз касаллигига чалинган 53 нафар беморда жарроҳлик амалиётини ўтказишган. Уларнинг барчаси муваффақиятли чиққан.
Беморлар орасида Доғистон Республикаси аҳолиси билан бирга, қўшни Чеченистон ва Ингушетия Республикасидан келганлар ҳам бўлган.
Жарроҳларнинг натижаси Россия рекордлар китоби бош муҳаррири Станислав Котенко томонидан қайд қилинди. У жарроҳлик хонасида куни билан жараённи кузатиб борди. Якунда жарроҳларга рекорд қайд қилингани ҳақида сертификат топширилди.
Мавзуга оид
21:22 / 17.10.2024
Рамзан Қодиров қонли қасос билан таҳдид қилган депутатлар Давлат думаси мажлисларига келмай қўйди
07:30 / 14.10.2024
Доғистон раҳбари Қодировнинг Керимовга қарши таҳдидларига жавоб қайтарди
10:01 / 28.09.2024
Доғистонда АЁҚШда содир бўлган портлашда 10 киши ҳалок бўлди
08:51 / 29.06.2024