Хашаклар ортида нима яширилган эди?
Божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаб, ноқонуний йўллар билан маиший техника буюмларини мамлакатимизга олиб киришга уринаётган шахсларнинг фаолиятига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Р. бошқарувидаги “Чанган” русумли юк автотранспорти тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ушбу шахс автотранспорт юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 15 миллион сўмлик 6 дона “Авангард” номли музлатгичларини хашаклар ортига яшириб олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023
Ўзбекистонга олиб кириладиган товарлар учун божхона тўловларини аниқлаш тартиби ўзгаради
08:28 / 28.12.2022