Андижон вилояти ҳокими: «14-ўриндаги жамоага нега пул беришим керак?»
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг «Андижон» футбол клуби ҳақида гапирган сўзлари ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Қисқа видеолавҳада вилоят раҳбари футбол клуби учун жуда катта маблағ сарфланаётганига қарамай, натижалари паст эканини танқид остига олган.
«14-ўринда... Менга алам қилмайдими? 17 миллиард сўмга стадион қилиб берсам, ойма-ой ойлигини берсам... Энг ками 10 миллион ойлик олишади... Далага чигит эксанг, пахта бўлади, институтга талаба кирса дўхтир бўлади, ўқитувчи бўлади ёки бошқа... Қўлига пул берсаму, ютқазиб келаверса. Нега уларга пул беришим керак? Алам қилмайдими? Энг ёмони – бу 100 фоиз ҳомийлик билан бўладиган нарса. Ҳомийлар ҳам команда яхши бўлса ҳомийлик қилади-да... 14-ўринда бўлса, ютқазиб келаверса, ҳомийларга бу ёқадими? Менга шу алам қилди. Охири гаплашмай қўйдим, керак эмас менга бундай футбол.
Яқинда юрагим ачишиб, барибир яна пул бердим. Шундан кейин 2-3 ўйинда 10-ўринга чиқиб олишди. Агар ютиб келсанг, ҳар ўйинда оладиган ойлигингдан ташқари 100 миллион сўм мукофот бераман деяпман. «Металлург»ни ютиб келганида 100 миллион сўмни қопи билан олиб келиб бердим. «Навбаҳор»га қарши ўйиндан олдин муовиним орқали 280 миллион сўм бериб юбордим. Телефонда куч-қувват тиладим, агар «Навбаҳор»ни ютсанг яна 100 миллион сўм бераман дедим. 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Яхши ўйнадими йўқми билмадим, лекин ютганида яна берардим. Натижа бўлса бераман, натижа бўлмаса нега беришим керак? 10 миллион сўм кичкина ойликмас. Бунча пулни олган одам бор кучини сарфлаб, меҳрини бериб ўйнаши керак, фақат футболни ўйлаши керак. Аммо бунақа нарса йўқ», - деди Шуҳрат Абдураҳмонов.
Маълумот ўрнида, «Андижон» клуби Суперлиганинг 17 туридан сўнг атиги 3та ўйинда ғалаба қозонган, 7 марта дуранг ўйнаб, шунча марта ютқазган. Жамоа 16 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024