Жаҳон | 08:05 / 21.08.2019
10154
1 дақиқада ўқилади

Трамп Гренландия сабабли Дания бош вазири билан учрашувни кейинга қолдирди 

Фото: AP Photo/Alex Brandon

АҚШ президенти Дональд Трамп Дания бош вазир Метте Фредериксен Гренландия оролининг сотилишини муҳокама қилишни истамаслиги сабабли у билан учрашувни кейинга қолдирди.

Фредериксен аввалроқ Трампнинг дунёдаги энг катта оролни сотиб олиш ғоясини бемаъни деб атаган, бироқ Дания АҚШ президентининг 2-3 сентябрга белгиланган ташрифига тайёргарлик кўраётганини айтган.

Гренландия ва Дания расмийлари орол АҚШ билан ҳамкорликдан манфаатдорлигини, бироқ орол сотилмаслигини айтишган. 

Ҳозирда орол Дания таркибига кириб, кенг мухторият ҳуқуқига эга.

“Дания ажойиб инсонларга эга ўзига хос давлат, бироқ бош вазир Метте Фредериксеннинг Гренландиянинг сотиб олинишини муҳокама қилишдан манфаатдор эмаслиги ҳақидаги изоҳларига асосланиб, мен икки ҳафтадан кейинга режалаштирилган учрашувимизни бошқа вақтга кўчираман”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Аввалроқ Трамп матбуот анжуманда ҳақиқатан ҳам оролни сотиб олишга қизиқиш билдираётганини тасдиқлаганди. 

Мавзуга оид