Трамп Россия «Катта еттилик»ка қайтишининг «плюс»лари ҳақида гапирди
АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин собиқ президент Барак Обамани “доғда қолдиргач”, Москва “Катта еттилик”дан чиқариб юборилганини айтди. У бу ҳақда 21 августда айтиб ўтди.
“Масалалар муҳокамаси агар Россия G7’да бўлганда анча осонроқ кўчарди”, деб айтган Трамп журналистлар саволига жавобан.
20 августда Трамп Россиянинг гуруҳга қайтишини қўллаб-қувватлаган ва буни “G7’да муҳокама қилинадиган кўплаб нарсалар Россияга тааллуқли экани” билан тушунтирган. Трамп Путин Обамани “доғда қолдиргани” учун Россияни “Катта саккизлик”дан чиқариб юборишни истаганини айтган.
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова агар еттилик давлатларида Россиянинг бу форматга қайтарилиши бўйича аниқ таклифлари бўлса, унда уларни ифодалаб, расмий дипломатик каналлар орқали бериш кераклигини айтди. “Агар еттилик ўзини жиддий формат сифатида кўришни истаса, унда бу масаланинг муҳокамасини эрмак қилишдан профессионал соҳага кўчириши лозим”, деб айтган Захарова.
G8 формати Қрим 2014 йилда Россияга қўшилгандан кейин барҳам топган. Ўшанда етакчи давлатлар раҳбарлари Россия раислигида Сочида ўтиши керак бўлган “саккизлик” саммитида иштирок этишдан бош тортишган. Бунинг ўрнига Брюсселда G7 (Франция, Буюк Британия, АҚШ, Германия, Япония, Италия ва Канада) саммити бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
08:36
АҚШ Ҳелсинки комиссияси Россияда номақбул деб тан олинди
00:31
Apple ўзининг онлайн дўконидан мустақил ОАВ иловаларини ўчириб ташлаётганига изоҳ берди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
21:53 / 25.12.2024