Жаҳон | 20:36 / 22.08.2019
19956
2 дақиқада ўқилади

Хитой Huawei учун ўч олиш объектини топди 

Фото: Reuters

АҚШнинг FedEx логистик компанияси Huawei компанияси билан муаммолар сабабли Хитойнинг шубҳали ташкилотлар санкциялар рўйхатига киритилиши мумкин. Бу ҳақда Хитой тижорат вазирлигининг расмий вакили Гао Фэн маълум қилди. 

FedEx Япониядан ичида Huawei қурилмалари бўлган иккита жўнатмани компаниянинг Гуанчжоу ва Шанхайдаги офисларига жўнатиши керак бўлган, бироқ бунинг ўрнига уларни АҚШга жўнатган. Компания ушбу ҳолат учун узр сўраб, буни “ташқи кучлар” билан боғлиқ бўлмаган операцион хато билан тушунтирган. Бироқ Пекин 14 июнда ушбу ҳолат бўйича тергов бошлаган.

Июлда эса Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин FedEx’нинг ҳаракатлари ноқонуний бўлганининг исботлари топилганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, АҚШ компанияси жавобгарликка тортилади, бироқ кўриладиган чораларнинг қатъийлиги мутасадди идоралар олиб бораётган терговнинг натижаларига боғлиқ бўлади.

АҚШ бутун дунё бўйлаб Huawei’нинг юздан кўпроқ шўъба компанияларини санкциялар рўйхатига киритганди. Охирги санкциялар доирасида ушбу рўйхатга компаниянинг яна 46 та компанияси киритилган. Шу билан бирга бош компанияга АҚШ бозорида яна 90 кун ишлашга рухсат берилган. Компанияга санкциялар киритилишига унинг Хитой ҳукумати ва ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилиши ҳамда қурилмаларини кузатув учун қўллашига гумон сабаб сифатида айтилган.

Мавзуга оид