Борис Жонсон Макрон олдида оёғини стол устига қўйиб олди (видео)
Буюк Британиянинг янги бош вазири Борис Жонсон Франция президенти Эмманюэл Макрон билан Елисей саройидаги учрашувида қаҳва столчаси устига оёғини қўйди. Шу сабабли ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Жонсоннинг бу хатти-ҳаракатини қизғин муҳокама қилишга тушиб кетишди.
Твиттерда Жонсон Макрон олдида бир оёғини столча устига қўйган ҳолда тушган суратга изоҳларда “Донғи кетган британча хулқ-атвор”, “Масхарабозлик”, “Буткул ҳурматсизлик” ва “Қандай шармандалик” каби кинояли изоҳларни учратиш мумкин. Жонсон ҳақида биографик қитоб муаллифи Соня Пернелл эса “Қўпол ва қизаришга мажбур қилади. Фараз қилинг, Макрон Букингем саройида оёғини столга қўйиб олса”, деб ёзган.
Rude and embarrassing. Imagine if Macron put his foot on the table at Buckingham Palace https://t.co/tv67iA5rpM
— Sonia Purnell (@soniapurnell) August 22, 2019
Бироқ танқидий изоҳлар орасида Жонсон номига мақтовлар ҳам бўлган. Баъзи фойдаланувчиларнинг фикрича, Британия бош вазири Brexit бўйича қизғин музокаралар олдидан “вазмин ва эркин кўринмоқда” ва Франция президентига “бу ерда ким бош эканини кўрсатиб қўймоқда”.
Sky News британ телеканали эса ушбу вазиятни умуман бошқача талқин қилган. Reuters ахборот агентлигининг кадрларида Макрон кулимсираб столчага уриб, Жонсонга уни оёқ учун таглик сифатида қўллаши мумкинлигини айтган. Британия бош вазири ушбу ҳазилни қабул қилиб, сураткашларга ўгирилиб, бир сонияга туфлисини стол четига қўйган ва шундан кейин “Мазур тутасиз” деб уни дарров тортиб олган.
“Йўқ, Борис Жонсон Макрон кўзи олдида оёғини стол устига қўйиб Францияни ҳақоратламади. Интернетда ҳамма нарсага тез муносабат билдирилади ва баъзида жуда тез. Бу гал ҳам шу нарса юз берди”, деб ёзилган Le Parisien нашри сайтида.
Мавзуга оид
18:53
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:56 / 12.11.2024
Макрон ва Стармер Трамп ғалабасидан кейин ҳам Украинани қўллашда «собит» бўлишга ваъда беришди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
11:36 / 12.01.2024