Спорт | 17:00 / 25.08.2019
9919
1 дақиқада ўқилади
Дзюдо. Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан кифояланди
Япония пойтахтида старт олган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси битта медал олди.
- 60 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Шарофиддин Лутфиллаев финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда грузиялик Лухуми Чхвимиамига қарши баҳс олиб борди.
Муросасиз кечган кураш грузин вакилининг ғалабаси билан якунланди ва Шарофиддин Лутфиллаев -60 килограмм вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан кифояланадиган бўлди. У шу тариқа жаҳон ва Токио Олимпиадаси рейтинги учун 1400 очкони ҳам ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.