Жаҳон | 20:31 / 26.08.2019
10632
1 дақиқада ўқилади

Индонезия пойтахтини Борнео оролига кўчиришга қарор қилинди

Борнео ороли Индонезия пойтахти кўчириладиган ҳудуд деб эълон қилинди. Бу қарор ҳақида мамлакат президенти Жоко Видодо маълум қилди.    

Пойтахтнинг Ява оролида жойлашган ва аҳолиси 10 млн кишилик Жакартадан бошқа ерга кўчирилиши экологик фалокат билан шартланган. Шаҳар ботқоқ ерда жойлашган бўлиб, у йилига 25 смга чўкиб бормоқда ва сув остида қолиши мумкин. Ҳозирда шаҳарнинг ярми денгиз сатҳидан пастда жойлашган. 

Борнео Шарқий Калимантан вилоятига тегишли бўлиб, пойтахтни “нолдан” бошлаб қуриш режалаштирилмоқда. Улкан лойиҳа 32 млрд долларга баҳоланмоқда, бироқ ҳукуматда у тезда ўзини оқлашига умид қилинмоқда. Маълум қилинишича, ҳозирда Жакартадаги транспорт тирбандликлари мамлакат иқтисодиётига юқоридаги қийматнинг чорак қисмига, яъни 8 млрд долларга яқинга айланмоқда.     

Мавзуга оид