Жаҳон | 21:05 / 28.08.2019
8538
1 дақиқада ўқилади

Трамп Аляска ўрмон қўриқхоналаридаги дарахтларни кесишга рухсат бермоқчи

Фото : AP/ Alex Brandon

АҚШ президенти Дональд Трамп қишлоқ хўжалиги вазири Сонни Пердьюга Аляскадаги Тонгасс миллий қўриқхонаси ўрмонларини кесишга бўлган тақиқни бекор қилишга топшириқ берди. Бу ҳақда Washington Post ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Майдони 6,6 млн гектарга яқин ўрмонларни кесишга бундан қарийб 20 йил аввал тақиқ қўйилганди.

Нашрнинг қайд этишича, Трамп "ўрмон хўжалигини бошқариш" билан шахсан қизиқиб қолган.  

Агарда тақиқ олиб ташланса, дунёдаги энг йирик бўлган, ҳеч кимнинг қўли тегмаган ўрмоннинг ярмидан ортиғи кесилиши мумкин.

Мавзуга оид