Жаҳон | 22:11 / 30.08.2019
18737
1 дақиқада ўқилади

Дарғазаб каркидон сафари-боғ ходимаси машинасига ҳужум қилди (видео)

Германиядаги сафари-боғлардан бирида дарғазаб каркидон боғ ходимасининг машинасига ҳужум қилди. 

Воқеа 25 августда “Серенгети” сафари-боғида юз берган. Bild нашрининг ёзишича, боғ ёпилишидан олдин Кусини лақабли оқ каркидон ташриф буюрувчилар кўзи ўнгида боғ ходимаси бошқараётган машинага ҳужум қилиб қолган. 

Тахмин қилинишича, каркидон машинани рақиб деб қабул қилган бўлиши мумкин. Видеода каркидон машинани бир неча марта ағдариб, кузовини пачақлаб ташлаганини кўриш мумкин. 25 йилдан бери боғда ишлаб келадиган аёл мия чайқалиши, лат ейиш жароҳатлари олганига қарамай ишга қайтиш ниятида.

Боғ директорининг айтишича, одатда каркидон боғда ташриф буюрувчилар бўлганда қафасдан чиқарилмайди. Энди тажовузкор каркидон бошқа ҳайвонот боғига бериб юборилиши мумкин.

Мавзуга оид