Жаҳон | 17:49 / 01.09.2019
13842
1 дақиқада ўқилади

«Дориан» тўфони соатига 240 км тезликда Баҳама ороллари томон яқинлашмоқда

Фото: EPA/Vostock-photo

"Дориан" тўфони соатига 240 км тезликда Баҳама ороллари томон яқинлашмоқда ва бир неча соат ичида Абако ва Катта Баҳама оролларига етиб келади. Бу ҳақда CNN хабар қилди.

Абако ороли аҳолиси ҳукуматнинг огоҳлантиришига қарамасдан, эвакуацияга рози бўлмади. Катта Баҳамада эса эвакуация якунига етди, барча туристик компания ва идоралар ёпилди. Тўлқиннинг баландлиги 5-6 метрга етиши кутилмоқда.

Душанба ва сешанба кунлари тўфон Флорида соҳилига етиб келиши кутилмоқда, аммо унинг соҳилга қайси вақтда ва қандай куч билан урилиши аниқ эмас.

АҚШ президенти Дональд Трамп "Дориана" тўфони Америка ҳудудига яқинлашиб келиши муносабати билан Польшага сафарини қолдирди.

Мавзуга оид