Жамият | 12:18 / 02.09.2019
10651
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги савдо мажмуаси олдида юз берган жанжалдан сўнг жиноят иши қўзғатилди 

2019 йил 26 август куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи 37 ёшли А.Б. Жарқўрғон тумани Қораёғоч маҳалласида жойлашган савдо мажмуаси олдида ўзаро жанжал оқибатида шу маҳаллада яшовчи 28 ёшли Ш.Н.нинг танасини турли жойларига уриб тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълумотида айтилишича, натижада Ш.Н. касалхонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, А.Б. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид