Ҳиндистонлик аёл 74 ёшида эгизак фарзандларни дунёга келтирди
Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида яшовчи ҳамда 74 ёшида экстракорпорал (сунъий) уруғлантириш билан ҳомиладор бўлган аёл эгизак қиз фарзанд дунёга келтирди. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар берди.
Шифохонада таъкидланишича, Эрраматти Мангаямма исмли кекса аёлга кесарча кесиш қилинган.
“Операция яхши кечди. Она ҳам, чақалоқлар ҳам соғлом ва ҳеч қандай асоратларга эга эмас. Бироқ она охирги соатларда бошдан кечирган стресс ҳолатдан чиқиши учун интенсив даволаш бўлимига жойлаштирилди”, деб айтган шифохона раҳбари.
Таъкидланишича, аёл фарзандларини кўкраги билан боқа олмайди, шу сабабли чақалоқларга донорлик сути банкидан сут берилади.
Хабарда айтилишича, кекса аёл қанд касаллиги ва гипертензия каби муаммоларга эга бўлмагани сабабли ҳомилани кўтариб, фарзанд дунёга келтира олган.
Аёл ва унинг 80 ёшли турмуш ўртоғи 1962 йилда турмуш қуришган. Охирги 57 йил ичида жуфтликнинг фарзанд кўришга уринишлари бесамар кетган. Бироқ сунъий уруғлантириш процедураси туфайли 74 ёшли аёл жорий йил январида ҳомиладор бўла олган.
Аввал сунъий уруғлантириш ёрдамида она бўлган энг кекса аёл ҳиндистонлик бошқа бир аёл Омкари Панвар бўлган. У ҳам 2008 йил ёзида 70 ёшида эгизак фарзанд дунёга келтирган.
Мавзуга оид
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” - ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
09:51 / 01.06.2024
Ўзбекистонда тўрт ойда қанча эгизак туғилгани маълум қилинди
09:31 / 27.03.2024
Сирдарёдаги оилада 4 қиздан сўнг уч эгизак дунёга келди
08:50 / 16.03.2024