Спорт | 08:32 / 07.09.2019
38877
2 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов: «Отам ёнимда бўлганида, ортимда шер турганини ҳис қиламан»

Фото Федор Успенский, "СЭ"

UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов отасининг жанглар пайтида залда бўлиши унга куч беришини тан олди.

«Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ишқибозлар жуда катта куч беришди. Мен ухлашни хоҳлайман, лекин улар мени қандай қўллаб-қувватлаётганини кўриб, ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Бу ерда ҳаво иссиқ, аммо жанг пайтида залда ҳарорат қандай бўлиши мени қизиқтирмайди. У мен ва Порье учун бир хил бўлади.

Ота мен билан бирга эканидан жуда бахтиёрман. У ёнимда, мен эса қафасда бўлсам, нима содир бўлиши муҳим эмас. Отам ёнимда бўлганида, ортимда шер турганини ҳис қиламан», - дея Нурмагомедовнинг сўзларини келтирган Sport24.

Сўнгги жангларда Нурмагомедов отасининг ёрдамидан фойдалана олмади, сабаби Абдулманноп Нурмагомедовга Америка визаси берилиши бир неча бор рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов ва Дастин Порье ўртасидаги жанг бугун, 7 сентябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид