Хайрия натижаси: 4 ойлик Бекмуродда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди
Сайтимиз орқали яқиндагина «4 ойлик Бекмурод юрак порогидан азият чекмоқда. У зудлик билан операция қилиниши зарур» номли хайрия акциясини сизнинг эътиборингизга ҳавола қилган эдик.
Мазкур хайрия акциямизда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган, эндигина 4 ойлик бўлган жажжигина чақалоқ Бекмурод ҳақида ҳикоя қилинган эди . Юрак нуқсони билан туғилган Бекмуродни онаси операция қилдириш учун Тошкентга олиб келади. Аммо операцияга етарли маблағи йўқлиги сабаб ёрдам сўрашга мажбур бўлишади.
Хайрия мақоласи эълон қилингандан сўнг жуда кўплаб юртдошларимиз жажжигина Бекмурод тақдирига бефарқ бўлишмади. Керакли маблағ жуда тез йиғилди. Жарроҳлик амалиёти ҳам омадли якунланди. Шундан сўнг болажоннинг ҳолидан хабар олиш мақсадида уларнинг ёнига бордик. Бекмуродни кўриб кўзимиз қувонди. Онасининг ҳам қувончи чексиз. Қувонч кўз ёшларини яшира олмаган она барча яхшиларни бир умр дуо қилишини қайта-қайта таъкидлади.
Шу ўринда Kun.uz жамоаси ҳам ушбу хайрли ишга ҳиссасини қўшган барча юртдошларимизга ўз миннатдорчилигини билдириб қолади. Сиз яхшилар сабаб бугун бир оила қувончга тўлди. Қилган яхшиликларингиз охиратда бошингизга соябон бўлсин. Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака сўраб қоламиз, азиз юртдошлар!
Мавзуга оид
18:42 / 08.10.2019
Яхшилар кўмаги билан Маъмурахон операция қилинди. Шифокорлар унинг ҳолатини ижобий баҳоламоқда
22:52 / 07.05.2019
Хайрия натижаси: 1.5 ёшли Мавжуданинг юраги муваффақиятли опeрация қилинди
19:30 / 18.03.2019
Хайрия натижаси: Умарнинг операцияси муваффақиятли якунланди. Унинг оиласи барча яхшилардан миннатдор
17:34 / 21.11.2018