Ўзбекистон | 14:10 / 17.09.2019
5216
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбий делегацияси Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига ташриф буюрди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Самарқанд шаҳридаги Мудофаа вазирлигига қарашли Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига АҚШнинг Миссисипи штатидан бир гуруҳ ҳарбий делегация вакилари ташриф буюрди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Майор Аманда Виллерет бошчилигидаги ҳарбий делегация вакиллари икки мамлакат ўртасида ўрнатилган халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида ҳарбий таълим муассасаси фаолияти билан танишмоқда.

Тадбир “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида номзодларни танлаш ва сержантлар таркибини босиқичма-босқич тайёрлаш тизими, ўқув-тарбиявий жараённи ташкиллаштириш” мавзусидаги брифинг билан бошланди.

Бир неча кун давом этадиган ташриф давомида меҳмонлар АҚШ ҳарбий таълим муассасаларига кичик мутахассисларни танлаш ва уларни тайёрлаш, ўқитувчи ва йўриқчиларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизими кабилар ҳақида маълумот беради. Шунингдек, кичик мутахассисларни тайёрлаш марказининг ўқув-моддий базаси, курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишади.

Ташриф давомида, меҳмонлар “Фориш” тоғ полигонига боради, Самарқанд ва Бухоро шаҳридаги тарихий обидаларга саёҳат қилади.

Мавзуга оид