Спорт | 18:00 / 21.09.2019
15019
1 дақиқада ўқилади

Ҳикматулло Тўраев Гран-при ғолиби бўлди

Дзюдо бўйича Тошкент-2019 Гран-при турнирининг 21 сентябрь иккинчи кунги беллашувлар якунланмоқда.

Эркаклар ўртасида -73 кг вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Финал ўзбекистонлик Ҳикматулло Тўраев ва Беҳрўзи Хўжазода ўртасида кечди. Очколар ҳисобида ортда бораётган Ҳикматулло сўнгги сонияда ҳисобни тенглаштирди ва мусобақа қоидасига кўра белгиланган “Golden score” қўшимча дақиқаларда ғалабани илиб кетди.

Бронза медаллари учун украиналик А.Ҳомула туркиялик Б.Чилўғлига қарши, кубалик М.Эстрада швециялик Т.Макиасга қарши татамига тушди. Ушбу баҳсларда Б.Чилўғли ва М.Эстрада ғолиб бўлди.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги -63 кг вазнли дзюдочилар баҳсларида австриялик К.Унтервурзакер финалда венгриялик А.Барриосдан устун келди. Учинчи ўринлар британиялик Л.Реншал ва И.Шемешга насиб этди.

Мавзуга оид