Жаҳон | 15:04 / 24.09.2019
8085
1 дақиқада ўқилади

АҚШда электрон сигаретдан тўққизинчи ўлим ҳолати қайд этилди

Фото: Daniel Becerril / Reuters

АҚШда электрон сигарет чекишдан тўққизинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.

"Бугун ўпка касаллиги оқибатида Канзаснинг иккинчи фуқароси вафот этганини қайғу билан маълум қиламан", - дейилади губернатор Лора Келлининг баёнотида.  

Аввалроқ АҚШ касалликлар профилактикаси ва назорати маркази электрон сигарет чекувчилар орасида ўпка ва нафас олиш йўллари касалликлари кўпайиб бораётганини маълум қилганди. Айтилишича, бутун мамлакат бўйлаб 500дан ортиқ ана шундай ҳолат ўрганилмоқда.

Шунингдек, яна етти киши электрон сигарет чекиш билан боғлиқ симптомлар билан Канзасдаги касалхонага ётқизилган.  

Мавзуга оид