Ўзбекистон | 18:30 / 24.09.2019
30662
1 дақиқада ўқилади

Давлат солиқ қўмитаси раисига яна бир янги ўринбосар тайинланди

Фазлиддин Умаров / Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президентининг қарорига асосан Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

ДСҚ матбуот хизмати хабарига кўра, Ф.Умаров 2001 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2005-2006 йили Солиқ академиясида давлат солиқлари ва йиғимлари мутахассислиги бўйича таҳсил олиб, магистр даражасини олган.

У давлат солиқ хизмати органларида 16 йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлиб, 2006-2015 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг турли тузилмаларида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, 2015-2017 йилларда Молия вазирлигининг Солиқ ва божхона-тариф сиёсати бошқармасида шўъба мудири бўлиб ишлаган.

Фазлиддин Умаров 2017 йилдан шу кунгача Ҳисоб палатасининг Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан олдин, Абдулла Азизов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид