Ўзбекистон | 07:41 / 27.09.2019
33733
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти?

Фото: LiveJournal

Бугун республика ҳудудлари иссиқ ва қуруқ ҳаво таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати 33-35 даража, жанубда 38 даража иссиққача бўлади, бу ҳароратнинг ўртача кўп йиллик қийматларидан 6-8 даражага кўпдир.

Эртадан бошлаб Қозоғистон ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво массаларини кириб келиши натижасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бир оз пасайиши кузатилади. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 14-19 даража илиқни, кундузи 27-32 даража иссиқни ташкил этади.

Якшанбадан душанбага ўтар куни мамлакат ҳудудлари ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган салқин ва нам ҳаво массалари таъсир остида бўлади. 29 сентябрда Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти, 30 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. 28-29 сентябрда республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Душанба куни ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража илиққача, кундузи 18-23 даража иссиққача пасаяди, бу меъёрдан 5-7 даража кам бўлади.

Мавзуга оид