Ўзбекистонда илк бор Юра давригача бўлган қатламлардан газ олинди
7 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида жойлашган «Шимолий Муборак» газ конденсати конида Ўзбекистонда илк бор «ERIELLGroup» компанияси Юра давригача бўлган қатламлардан кунига 400 минг куб метр газ оқимини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, газли объект «Шимолий Муборак» конида 53-қудуқни бурғулаш ва ўзлаштириш натижасида аниқланган. Шу тарзда палеозой фундаментида жойлашган Юра давригача бўлган қатламларда унумдор горизонт аниқланди.
Таъкидланишича, мамлакатимиз ҳудудида илк бор ушбу қатламлардан саноат гази олинган.
Ҳозирги пайтда тадқиқотчилар газ ва конденсатнинг саноат тавсифларини ва товар хоссаларини ўрганиш мақсадида ишга киришди.
Келгусида ушбу қатламлар «Жанубий Муборак», «Шумак» ва «Шўртепа» конларида ҳам аниқланиши мумкин. Ушбу газли объект разведкагача хоссага эга бўлиб, айни дамда қидириш-баҳолаш ишлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024