Гўшт нархи бўйича статистика ишончлими? Давстатқўм изоҳ берди
Бугун, 30 сентябрь куни, Давлат статистика қўмитаси вакиллари иштирокида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани ташкил этилди. Мутасаддилар томонидан ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган гўшт нархидаги ноаниқликлар бўйича расмий изоҳ берилди.
Қўмита раиси ўринбосари Маҳмуджон Зиёдуллаев ушбу йўналишда статистика қай тартибда юритилиши ҳақида ахборот берди.
«Статистика қўмитаси ходимлари томонидан марказий деҳқон бозорларида ҳар сешанба куни 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт нархлари бўйича маълумотлар йиғилади. 10 сентябрь куни ўтказилган кузатув натижаларига кўра, гўшт нархи ўртача 32 минг сўмдан 55 минг сўмгача, деб белгиланган.
Нукус бозорларида гўшт нархи ҳақиқатан ҳам 32 минг сўмни ташкил қилади. Кўпчилик бунга ишонмайди ва статистика маълумотларини ишончсиз, деб баҳолаяпти.
Яна шундай эътирозлар бўлади: гўшт нархи супермаркетларда 55 мингдан ҳам қиммат. Бу ҳисобга олинмайдими? Биз кузатув ишларини фақат марказий деҳқон бозорларида олиб борамиз, супермаркетларда эмас. Гўшт 70- 80 минг сўмдан сотилаётган савдо расталари бор, лекин жуда кам. Шунинг учун бу рақамлар умумий ҳисоб-китобларда акс эттирилмайди. Ўртача олганда, энг кўп кузатилган нарх-наво 32 минг сўмдан 55 минг сўмгача. Шунинг учун бу рақам асос қилиб олинади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
08:08 / 13.07.2024
“150 бола овқатига 300 грамм гўшт” – Пешку ҳокими боғчадаги гўштни тарозига торттириб кўрди
10:16 / 12.05.2024
Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз 1,5 тонна гўшт тўхтатиб қолинди
12:10 / 22.04.2024