Жаҳон | 10:09 / 01.10.2019
10695
2 дақиқада ўқилади

Круиз лайнерининг мингдан кўпроқ йўловчиси тунни баскетбол майдончасида ўтказишига тўғри келди 

Фото: Handout

Монте-Карлода круиз лайнери йўловчилари довул сабабли кемага қайта олмай, тунни ноқулай шароитларда соҳилда ўтказишларига тўғри келди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди

Ёмон об-ҳаво сабабли аксариятини британиялик сайёҳлар ташкил этган 1170 сайёҳ Монте-Карлода 24 соатга қолиб кетди. Дам олувчилар дастлаб қайиқларда соҳилга етказилган, бироқ улар кемага қайтишни истаганларида денгизда довул бошланиб, бунинг имкони бўлмаган. Йўловчилар баскетбол майдончасига олиб борилганлар ва у ерда тунни ноқулай шароитларда, ҳаттоки картонлар устида ўтказишга мажбур бўлганлар. 

“Бу жуда расво бўлди. Бундай вазият таътилимизга футур етказди. Биз тунни дунёдаги энг ҳашаматли ва қиммат жойда ўтказишимиз керак эди, бироқ полда ухлашимизга тўғри келди”, деб айтган сайёҳлардан бири.  

Бошқа йўловчилар ҳам бу ҳолатни шармандалик деб аташган.

Круиз компанияси вакили саёҳатни ёмон об-ҳаво шароити сабабли бўлишга тўғри келганини айтган.

“Бу, албатта, биз меҳмонларимиз учун хоҳлаган нарса эмас, аммо хавфсизлик биринчи ўринда”, деб айтган компания вакили.

Мавзуга оид