АҚШда янги авлоддаги GPS яратилди
Дунёнинг энг йирик ҳарбий-саноат корпорацияларидан бири Raytheon янги авлоддаги сунъий йўлдош алоқаси тизими GPS’ни яратиш бўйича ишларни якунлади. Ушбу тизимни 2021 йилда ишга тушириш режалаштирилган.
Янги тизим GPS OCX деб номланган.
Raytheon компанияси Пентагоннинг энг йирик 5 пудратчисидан бири ва ракета қуроли ҳамда радиотехник тизимлар яратиш бўйича энг йирик компания ҳисобланади. Янги авлодда GPS АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан буюртирилган бўлиб, уни яратиш бўйича ишлар 2016 йилдан бери олиб борилган.
Янги тизим модернизация қилинган GPS III’ни 2018-2019 йилларда фазога учиришда қўлланган.
Компания сайтида таъкидланишича, жорий GPS тизими иккита муҳим сегмент: фазовий ва ердаги назоратдан ташкил топган. Тизимнинг фазовий сегменти ҳозирда орбитада бўлган бир нечта сунъий йўлдошни ўз ичига олади, бошқарув сегменти эса сунъий йўлдошларни кузатиш учун жавоб берувчи ердаги станциялардан ташкил топган.
Мавзуга оид
17:55 / 30.09.2024
Грин карта мавсуми 2 октябрдан бошланади
15:47 / 30.09.2024
“Янги дунё тартиботи одатда урушлардан кейин шаклланади” — экспертлар БМТ ислоҳоти ҳақида
12:10 / 30.09.2024
АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
22:37 / 28.09.2024