Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда – Матвиенко
Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда айни пайтда Тошкентда бўлиб турган Россия федерацияси Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Ўзбекистон президенти бир қарорга келган ва Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий кенгашига қўшилиши масаласи кўриб чиқилмоқда», – деди Матвиенко Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашув чоғида.
Матвиенконинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзосига айланиши Россия билан алоқалар ривожига янги туртки беради ва бу орқали ҳозирда мавжуд баъзи тўсиқларнинг бартараф этилишига эришилади
Маълумот учун, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи 2015 йилда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Беларусь аъзолигида ташкил этилган. Ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодий масалаларда ўзаро келишган ҳолда қарорлар қабул қилиш, ўзаро товар ва хизматларни айирбошлаш, меҳнат кучи ва капитал алмашинуви бўйича чекловларни минималлаштиришга келишиб олишган.
Мавзуга оид
21:13 / 25.04.2024
Россияда иқтисодиётни ривожлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди
16:33 / 07.04.2023
Шавкат Мирзиёев Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди
17:05 / 28.10.2022
Норбоева Путиннинг топшириғига кўра Россия давлат мукофоти билан тақдирланди
15:59 / 01.04.2022