Жамият | 23:26 / 07.10.2019
8486
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳайдовчи газ қувурига бориб урилиши оқибатида ёнғин чиқди

6 октябрда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида газ қувури шикастланишига олиб келган автофалокат юз берди. Туманнинг Қорасув даҳасида “ВАЗ-2106” машинасини бошқараётган 25 ёшли Хусниддин Х. тунги соат 1:30 атрофида Чахбуд кўчасидаги газ қувурини ушлаб турган устунга бориб урилган. 

Ҳайдовчига шикаст етмаган, бироқ қувурнинг шикастланиши газ сизиб чиқишига ва унинг ёнишига олиб келган. Ёнғин ҳақида “101” телефон рақамига соат 1:41да маълум қилинган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 8 дақиқадан кейин етиб келишган. Ёнғин соат 2:30 да тўлиқ бартараф этилган. 

Тахмин қилинишича, фалокатга автомобил тормоз тизими носозлиги сабаб бўлган. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддаси (Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши) бўйича маъмурий қоидабузарлик ҳақидаги баённома тузилган. 

Мавзуга оид