Спорт | 22:31 / 08.10.2019
61284
2 дақиқада ўқилади

Элдорнинг зарбаси плакатни йиртиб юборган миллий жамоа машғулотидан фотогалерея

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон миллий жамоаси ЖАР стадионида Яман ва Сингапурга қарши ўйинлар олдидан навбатдаги машғулотини ўтказди. Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий жамоанинг навбатдаги машғулотида ўзбек футболининг энг ёрқин юлдузи Элдор Шомуродов қатнашди. ЦСКА билан ўйинда Россия чемпионатидаги 10-голини урган Элдор миллий жамоага юқори кайфиятда келди. Шомуродов машғулотга шундай киришиб кетдики, унинг зарбасидан сўнг ЖАР стадионидаги плакат йиртилиб кетди.

Машғулотда, шунингдек, Жанубий Кореянинг «Сеул» жамоасида ўйнайдиган Икром Алибоев ҳам келиб қўшилди. Остон Ўрунов, Жасур Яхшибоев, Дилшод Аҳмадалиев, Одил Ҳамробеков ва Лутфулла Тўраев машғулотда қатнашмади. Демак Абрамов бу футболчиларни Яман ва Сингапурга қарши ўйинлар учун қайдномага киритмаган.

«Бунёдкор» ҳимоячиси Санжар Қодирқулов эса миллий жамоа билан шуғулланди. Абрамов уни саралашнинг икки ўйинида Фаррух Сайфиевга рақобатчи сифатида қайдномага киритиши ҳам мумкин. Кеча алоҳида шуғалланган Одил Аҳмедов ва Темурхўжа Абдухолиқов бугун умумий гуруҳда шуғулланишди. Қуйида миллий жамоа машғулотидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Мавзуга оид