Спорт | 09:29 / 14.10.2019
24263
2 дақиқада ўқилади

Америкалик боксчи оғир нокаутдан кейин комага тушди

Фото: Matchroom Boxing

Америкалик боксчи Патрик Дэй ҳамюрти Чарльз Конвеллга қарши жангдан кейин шошилинч равишда шифохонага етказилди. Боксчи жангнинг 10-раундида оғир нокаутга учраб, рингдан носилкаларда олиб кетилган.

Патрикнинг шифохонага йўлда аҳволи оғирлашиб, у кома ҳолатига тушган. Чикагодаги шифохонада боксчининг миясида операция ўтказилган. Таъкидланишича, боксчининг аҳволи ўта оғир деб ҳисобланмоқда. Айни вақтда шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқдалар.

Бокс жанги Чикагодаги бокс кечаси доирасида ўтган. Кечанинг бош жанги украиналик Александр Усик ва америкалик Чэз Уизерспун ўртасида кечган. Биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони бўлган Усик оғир вазн тоифасида дебют қилиб, рақибини нокаутга учратгач, у 7-раундда жангни давом эттиришдан бош тортган. 

Мавзуга оид