Ўзбекистон | 11:06 / 16.10.2019
38712
1 дақиқада ўқилади

Деҳлидан Москвага парвоз қилган «Аэрофлот» самолёти Тошкентга қўнишга мажбур бўлди

Фото: РИА Новости / Сергей Мамонтов

Москвага парвоз қилаётган «Аэрофлот А-330» самолёти чоршанба куни эрталаб Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлди. РИА Новости’нинг Ўзбекистон пойтахти аэропорти вакилига асосан ёзишича, бунга йўловчининг ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб бўлган.

«Аэрофлот» ширкатининг Деҳли-Москва йўналишидаги рейси йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани туфайли Тошкентга соат 7:19да мажбуран қўнди», - деди аэропорт вакили.

Унинг сўзларига кўра, бортни тиббий бригада кутиб олган, йўловчини касалхонага ётқизиш масаласи ҳал қилинган.

«Самолёт Москвага парвозни давом эттиради», - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.

Бундан олдин, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти Самарада фавқулодда қўнишни амалга оширганди.

Мавзуга оид