Жамият | 12:03 / 16.10.2019
17475
1 дақиқада ўқилади

Коммунал тўловларнинг барчасини бир жойда тўлаш имконияти яратилиши мумкин

Коммунал тўловларнинг барчасини бир жойда тўлаш имкониятини яратиш таклиф этилди.

Фото: Pinterest

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида коммунал тўловларнинг барчасини бир жойда тўлаш имкониятини яратиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Билдирилишича, аҳоли томонидан коммунал хизматлар (электр энергияси, табиий газ, совуқ сув ва иссиқлик энергияси ҳақи)га тўловларни ўз вақтида тўланиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш керак. 

Қайд этилишича, фуқароларнинг иш кунлари коммунал тўловларни тўлаш учун вақт ажрата олмаслиги, тўловларни қабул қилувчи ташкилотларнинг бир-биридан узоқ жойларда жойлашганлиги, у ерлардаги навбатларнинг кўплиги ва шунга ўхшаш бошқа сабаблар туфайли коммунал тўловларни тўлашда ноқулайликлар юзага келмоқда.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ёки бошқа турдаги аҳоли кўп бўладиган жойларда коммунал тўловларнинг барчаси учун ҳақни бир жойда тўлаш имкониятини яратишни таклиф қиламиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Мавзуга оид