Жамият | 09:33 / 16.10.2019
11671
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хусусий туғруқхоналар ташкил этиш таклиф қилинди

Фото: ТАСС

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида хусусий туғруқ комплексларини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

Қайд этилишича, аҳоли сони тобора ортиб бораётган вақтда сифатли ва қулай тиббий хизматга бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда. Мамлакатда туғруқлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. 

“Бу қувонарли ҳол, албатта. Бироқ туғруқ вақтида тиббий хизматнинг сифат даражаси ва туғруқ масканларининг узоқлиги чекка вилоятларда турли ноқулайликларни келтириб чиқармоқда”, - дейилади мурожаатда. 

Билдирилишича, она ва бола саломатлигини сақлаш устувор аҳамият касб этар экан, бу борада хусусий туғруқ комплексларини ташкил этиш айни муддао ҳисобланади. Ҳозирда замонавий, қулай ва сифатли тиббий хизмат кўрсатадиган хусусий туғруқ масканларига эҳтиёж катта.

“Шу сабабли юқоридагиларни инобатга олган ҳолда хусусий туғруқ комплекслари ташкил этилишини таклиф қиламиз”, - деб ёзади петиция муаллифи.

Мавзуга оид