Йиртқич ва қурбон: 2019 йилда ёввойи табиатнинг энг яхши фотосуратлари
Кимгадир бу суратни яхшиси «Эҳ, бу антиқа жониворлар» танловига жўнатиш керак эди деган хаёл пайдо бўлиши мумкин. Аммо аслида Хитойнинг Няншан тоғида олинган бу сурат фожиалидир.
Бу суратда қишки уйқудан кейин оч ҳолда овга чиққан Тибет тулкиси айёрлик ишлатмоқда. Йиртқич аввалига ўзини ҳеч нарса кўрмаётгандек ва ҳеч нарса эшитмаётгандек тутади, кейин бирдан ўлжа томон ўгирилади - фотосуратчи шу вақтда камерасини «шиқиллатади».
Тулки қўққисдан пайдо бўлиб суғурни чўчитиб юбормоқда.
Суғурнинг оғзи очилиб қолган - бир зум ўтиб ҳаёт учун кураш бошланади ва бу кемирувчи жонзотнинг мағлубияти билан тугайди. Бу вазиятда уни онаси ҳам қутқариб қололмайди.
«Бу ҳаёт», дейди фотосурат муаллифи, Wildlife Photographer of the Year мукофоти ғолиби Юнцин Бао. Ушбу иш учун уни қўшимча равишда «Сутэмизувчилар ҳаракати» номинацияси бўйича ҳам мукофотлашди.
У бу кадрни «ушлаш» учун Тибет тоғлари ўртасида соатлаб сабр қилиб кутган. Унда албатта суғурнинг боши узилган ҳолатдаги суратлар ҳам бор.
Қуйида Лондон табиатшунослик музейи томонидан ёввойи табиатнинг энг яхши фотосуратлари учун топширилувчи Wildlife Photographer of the Year мукофотининг турли йўналишлар бўйича ғолиблари суратлари келтирилган.
Мавзуга оид
17:18 / 24.08.2024
Фотожамланма: 2024 йилнинг энг яхши оқ-қора фотосуратлари эълон қилинди
08:05 / 25.07.2024
Тошкентда фуқаронинг суратини “фирибгар” ёзуви билан тарқатишини айтиб, ундан пул талаб қилган шахс ушланди
07:50 / 29.03.2024
Тошкентда ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди
08:25 / 22.12.2023