Жаҳон | 09:55 / 19.10.2019
13117
1 дақиқада ўқилади

Красноярск ўлкасида дамба ёрилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Фото: Россия ФВВ

Россиянинг Красноярск ўлкасида дамба ёрилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳат олди. Яна 13 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди.   

Воқеа Курагинск туманидаги олтин конининг технологик сув ҳавзаси дамбаси билан юз берган. Дамба ўпирилгандан кейин сел оқиб, кончилар яшаган бир неча вагончаларни оқизиб кетган.

Фожиа маҳаллий вақт билан соат 6лар атрофида юз берган. 

Конда ҳаммаси бўлиб 180 га яқин одам ишлаган. Умумий ҳисобда учта тўғон бўлган.

“Ёмғир ёғган, кўринишича, тўғонлардан бири ювилиб кетган. Яна биттаси ёрилган ва қолгани занжир бўлиб кетган”, деб маълум қилинган хабарда.  

Воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Ўлка губернатори Александр Усс вазиятни ўз назоратига олган.

Мавзуга оид