Жаҳон | 13:22 / 19.10.2019
7711
1 дақиқада ўқилади

Трамп CNN’га суд даъвоси билан таҳдид қилди

Трампнинг адвокатларидан бири Чарльз Хардер телекомпания президенти Жеффри Цукерга хат юборди. Ҳужжат матни Fox News томонидан келтирилмоқда.

«Ушбу мамлакат тарихида президент ҳеч қачон жорий вазиятда бўлганидек мейнстрим деб аталувчи янгиликларнинг адолатсиз, асоссиз, аҳлоқсиз ва ноқонуний оқимига доимий равишда дучор бўлмаган», — дея баён этди Америка етакчисининг юристи. Унинг сўзларига кўра, Трамп зарарни қонунда кўрсатилган максимал миқдорда қоплаш мақсадида судга даъво киритмоқчи.

«Мазкур масалани ҳал этиш имкониятларини муҳокама қилиш учун боғланишингизни сўрайман. Зарарни қисман қоплаш, шунингдек, юз берган вазиятнинг жиддийлигига мос равишда бошқа қонуний чораларга сабаб бўлиши мумкин», — дея таъкидлади у. CNN телкомпаниясида Fox News вакилига ушбу мактуб «ноиложлик туфайли реклама қилишга уринишдан бошқа ҳеч нарса эмасли ва ҳеч қандай жавобга лойиқмас», дея маълум қилинган.

Мавзуга оид