Жаҳон | 19:11 / 20.10.2019
10305
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон армияси Кашмирдаги жангарилар лагерига артиллерия зарбаси берди

Фото: Reuters

NDTV телеканалининг хабар қилишича, зарба оқибатида беш нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳиндистон қуролли кучлари Кашмирнинг Покистонга тегишли ҳудудида жойлашган жангарилар лагерига артиллерия зарбаси берди. NDTV телеканалининг хабар қилишича, зарба оқибатида беш нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди.

Ўз навбатида Покистоннинг Aaj TV телеканали Ҳиндистон томонининг "иғвогарона ўт очиши"га жавобан Покистон армияси жавоб зарбасини бергани ва тўққиз нафар ҳинд ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳамда иккита бункер йўқ қилингани ҳақида хабар қилди. Телеканалнинг маълумот беришича, бир нафар покистонлик аскар ва уч нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги Кашмирнинг Тангдхар туманидаги отишма вақтида Ҳиндистон томондан икки аскар ва бир фуқаро, Покистондан эса 6 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди. 

Маълум қилинишича, яна 3 нафар ҳинд ва 8 нафар покистонлик фуқаро яраланган. Ҳиндистон армияси вакилининг айтишича, Покистон ҳудудда амал қилаётган ўт очишни тўхтатиш режимини бузган ва Ҳиндистон жавоб чоралари кўришга мажбур бўлган.

Мавзуга оид