Спорт | 17:55 / 20.10.2019
6571
1 дақиқада ўқилади

Ольга Забелинская велотрекда яна Осиё чемпиони бўлди

Жанубий Кореянинг Чинчхон шаҳрида велотрек бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 20 октябрь куни аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишида иштирок этган Ольга Забелинская энг юқори натижа (32 очко) қайд этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Кумуш медаль мезбон жамоа вакилига (28) насиб этган бўлса, ҳонгконглик спортчи (26) бронза медали билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Забелинская апрель ойида Тошкентда бўлиб ўтган велошоссе бўйича Осиё чемпионатида ҳам олтин медалга сазовор бўлиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди. У август ойида Германияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада омниум йўналишида 1-ўринни эгаллаганди.

Ольга, шунингдек, жорий йил бошида велотрек бўйича Жакартада ўтган Осиё чемпионатида ҳам ғолиб чиқиб, Бельгиядаги халқаро мусобақада ҳам олтин медаль олганди.

Мавзуга оид