Ўзбекистон | 11:25 / 23.10.2019
12524
1 дақиқада ўқилади

Лола Раҳмонбоева Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати бошлиғи Лола Раҳмонбоева қўмита раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Қўмита хабарига кўра, бу Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси билан амалга оширилди.

Лола Раҳмонбоева 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти магистратурасини тугаллаган. Лавозимга тайинлангунга қадар Лола Раҳмонбоева Kun.uz сайтининг мухбир ва журналисти сифатида фаолият юритган. 

Эслатиб ўтамиз, раиснинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси бир вақтнинг ўзида қўмита ахборот хизматининг бошлиғи ҳисобланади. 

Мавзуга оид